Бўлимлар
Атама номи Атама
атан Атан – сув атрофида туя чўктириш учун ажратилган жой. Туя бир марта суғорилгач, атанга олиб бориб чўктирилган, бирпас дам олгач, яна суғорилган. 
арис қудуғи Арис қудуғи – Мадинаи Мунавварадаги Қубо масжиди яқинида жойлашган қудуқ ва шу қудуқ ўрнашган боғ. Арабларда боғларни улардаги қудуқ номи билан аташ одати бўлган.
рума Рума – Мадинадаги булоқ ёки қудуқнинг номи. Рума аслида булоқ бўлган. Мусулмонлар Мадинага келганларида бу ернинг суви уларга ёқмаган. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мусулмонларни мана шу булоқни сотиб олишга чақирганларида, Усмон розияллоҳу анҳу уни 35000 дирҳамга сотиб олган. Ке...
жайшул усра Жайшул усра – «қийинчилик лашкари» дегани. Табук ғазотига чиққан лашкар шундай номланган, чунки бу ғазот ёзнинг жазирма кунларида, оғир бир вазиятда ўтган. Ўшанда Усмон розияллоҳу анҳу ана шу лашкарни тўлиқ жиҳозлаганлар.
ризвон байъати «Ризвон байъати» – «розилик байъати». Ҳудайбияда Маккага элчи бўлиб кетган Усмон розияллоҳу анҳу ҳадеганда қайтиб келавермагач, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уруш бўлиш эҳтимолини эътиборга олиб, мусулмонлардан байъат олганлар ва бу жуда ҳам оғир вазият бўлган....
ярмук Ярмук – ҳозирги Суриянинг жанубида жойлашган Ҳаврон тоғларидан тушиб, Фаластин ва Сурия чегаралари бўйлаб, Урдун водийси орқали Ўлик денгизга қуйиладиган дарё. Ярмук дарёси Урдун дарёсига қўшилишидан 45 километрча юқорида, чап томонда уч тарафи тоғ билан ўралган кенг бир водий бор. Бу водийда...
зулхаласа «Зулхаласа» Ямандаги Хасъам, Бажила, Давс ва яна бошқа бир қатор қабилаларнинг ибодатхонаси бўлиб, уни «Яманий Каъба» деб даъво қилишар ва у ерда «Халаса» деган санамга ибодат қилишар эди (ҳозир бу ер Саудия Арабистони ҳудудига киради). Уни насронийларнинг кўрсатм...
зайд ибн амр ибн нуфайл Зайд ибн Амр ибн Нуфайл – машҳур саҳобий Саъд розияллоҳу анҳунинг отаси, Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг амакиваччаси. У фитрати бузилмаган, тавҳидни истаган одам бўлган. У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ваҳий келишидан беш-олти йил олдин вафот этиб кетган. У тарихий нодир шахслар...
ҳанифлик Ҳанифлик – Иброҳим алайҳиссаломнинг дини. «Ҳаниф» сўзи аслида «қинғир қадам босадиган», «маймоқ» дегани бўлиб, Иброҳим алайҳиссалом ўз қавмининг ширк динидан юз ўгиргани учун у кишини шундай деб номлашган эди. Кейин Аллоҳ таоло бу сифатни ноҳақликдан ҳақ том...
дабар Дабар – туянинг юк кўтарувчи устки қисми. Ҳаж сафарида юкларни ташигани сабабли туянинг усти шилиниб, қашқа бўлади. Ушбу жароҳатнинг тузалиши, деганда ҳаж ойларидан кейин орадан бир муддат ўтиши назарда тутилган.
сабир Сабир – Муздалифадан Минога қараб юрганда чап томондаги катта тоғ.
жамъ Жамъ – Муздалифа.
насибин Насибин – қадимий шаҳарлардан. Ҳозирда Туркиянинг Сурияга чегарадош Мардин вилоятига қарайди.
сидратул-мунтаҳо Сидратул-мунтаҳо – луғатда «интиҳо дарахти», «чегара дарахти» деган маънони англатади. Ҳадисда таърифланишича, у бутасимон дарахт бўлиб, чавандоз бир неча ўн йил от чоптирса ҳам унинг соясидан чиқа олмайди. Унинг «интиҳо» деб номланишига сабаб шуки, барча ма...
ҳажар Ҳажар – Мадинага яқин шаҳарлардан бири. У ердаги хумлар ҳақида тингловчиларда етарли тасаввур бўлгани учун мазкур дарахт мевалари уларга ташбеҳ қилинган.