байтул-маъмур
|
Байтул-маъмур – «Обод уй», осмон аҳлининг қибласи. У осмонда, ердаги Каъбанинг қоқ тепасида жойлашган.
|
катам
|
Катам ‒ Яманда ўсадиган ўсимлик, ундан бўёқ олинади, бўялганда тўқ қизил ранг беради. Уни ҳинно билан аралаштириб бўялганда эса қизғиш-қорамтир ранг ҳосил бўлади.
|
шийза
|
Шийза – ёғочи қаттиқ, қорамтир дарахт. Одатда ундан тароқ ва товоқ каби буюмлар ясалган. Бу ерда ўша ёғочдан қилинган товоқлар ва ўша товоқларда таомланадиган кишилар назарда тутилган.
|
жалил
|
Жалил – пояси майин, хушбўй ўсимлик. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида уйларнинг туйнукларини тўсиш учун ишлатилган.
|
мажанна
|
Мажанна – Қадимги Макка шаҳридан тахминан бир барид масофадаги, Укоз бозори яқинида жойлашган сув ҳавзасининг номи (бир барид тахминан 55,44 км). У ерда шу ном билан аталган бозор ҳам бўлган.
|
шома
|
Маккаи Мукаррамадан ўттиз мил (55,5 км) узоқликда жойлашган, Мажанна яқинидаги тоғ.
|
тафил
|
Тафил – Маккаи Мукаррамадан ўттиз мил (55,5 км) узоқликда жойлашган, Мажанна яқинидаги тоғ.
|
садар тавофи
|
«Садар тавофи» – қайтиш тавофи дегани бўлиб, Видолашув тавофининг иккинчи номи. У ҳаждан қайтиш олдидан қилингани учун шундай деб ҳам номланган.
|
рома-ҳурмуз
|
Рома-Ҳурмуз (ҳозир Ромҳурмуз дейилади) – Форс диёридаги қадимий шаҳарлардан бири бўлиб, ҳозирда у Эрондаги Хузистон вилоятининг марказий шаҳри ҳисобланади.
|
абво
|
Абво – Макка билан Мадина ўртасидаги қадимги қишлоқ. У ҳозир Маккаи Мукарраманинг Робиғ вилоятига қарайди.
|
бувот
|
Бувот – Мадинадан тахминан 80-90 км узоқликдаги, Макка-Шом йўлидаги тоғ ва унинг водийсининг номи. Бу ердаги тоғлар бир-бирига туташ бўлиб, уларни «Абвот» ҳам дейишади.
|
ушайра
|
Ушайра – Янбуъдаги жой. Янбуъ қадимий шаҳарлардан бўлиб, Қизил денгиз соҳилига яқин. У ҳозир Мадина минтақасига қарайди.
|
толут
|
Толут – Бану Исроилнинг пайғамбари тарафидан бир жамоага сайланган подшоҳ. Бану Исроил унинг бошчилигида Жолут номли золим подшоҳга қарши жангга отланади. Толут бундай жиддий курашдан олдин қўшинларни синовдан ўтказиш ва уларнинг ичидан ҳақиқий мўминларни ажратиб олиш мақсадида уларга шундай д...
|
ҳилл
|
Ҳилл – Ҳарам ҳудудидан ташқари жойлар. Ҳарам ҳудудида маълум ишлар ҳаром қилингани учун у ер «ҳарам» дейилган бўлса, унинг ташқарисида мазкур ҳаром қилинган ишлар ҳалол бўлгани учун у ерлар «ҳилл», яъни «ҳалол» деган номни олган.
|
бану назир
|
Бану Назир – Мадинада истиқомат қилган яҳудий қабилаларидан бири.
|