маъуна қудуғи
|
Маъуна қудуғи – Мадинаи Мунаввара билан Маккаи Мукаррама орасида жойлашган, Бану Сулайм қабиласига тегишли ҳудуддаги қудуқ. Мадинаи Мунавварадан тўрт марҳала узоқликда бўлган (Марҳала – икки манзил орасидаги масофа. Карвон қуёш чиққандан сўнг бир манзилдан жўнаб, куни билан фақат зарурат...
|
бувайра
|
Бувайра – Бану Назир қабиласига қарашли хурмозорнинг номи.
|
абдол
|
Валийликнинг муайян бир даражасига эришган гуруҳ. Кенг маънода авлиёлар ва шайхларни ҳам англатади.
|
авлиё
|
валий сўзининг кўплиги, Худога яқин одам. Аллоҳнинг зоти ва сифатларини яхши билган, унинг буюрганларини бажариб, гуноҳ ишлардан ўзини сақловчи, дунё лаззати ва шаҳвоний ишлардан юз ўгирувчи киши.
|
авлод
|
болалар, ўғиллар, сулола, зурриёд, шажара, бола-чақа.
|
авом
|
оддий халқ, саводсиз.
|
адад
|
сон, саноқ, ҳисоб.
|
адиб
|
тарбиячи, муаллим; адабий асарлар ёзиш билан шуғулланувчи, адабиётчи.
|
адл
|
адолатли, тўғри, тўғрилик; шайхни ахлоқий баҳолаш тушунчаси; гуноҳ ва мурувватсизлик қилмайдиган (инсон).
|
ажал
|
белгиланган вақт, муҳлат, умрнинг поёни.
|
ажам
|
араб халқлари ва мамлакатларидан бошқалар; бегона, чет киши. Араблардан бошқа Шарқ халқларининг умумий номи.
|
аждод
|
боболар, бобокалонлар, ота-боболар.
|
ажр
|
тўланадиган ҳақ, мукофот, савоб. Яхшиликка яраша бериладиган турли мавом ва мартабалар, нозу неъматлар.
|
азоб
|
қийноқ, гуноҳ учун белгиланган жазо.
|
азозил
|
иблис, шайтон.
|