азроил
|
жон олувчи фариштанинг номи; ўлим фариштаси.
|
аимма
|
имомлар, пешволар, раҳнамолар, раислар, раҳбарлар.
|
ақийда
|
«Ақийда» сўзи арабча «ақада» феълидан олинган бўлиб, бир нарсани иккинчисига маҳкам боғлаш маъносини англатади. Бу сўзнинг жами (кўплик шакли) «ақоид» бўлади. Ислом ақийдаси мусулмон инсонни маълум бир нарсалар билан маҳкам боғлаб турадиган эътиқодлар мажмуасидир....
|
ақийқа
|
фарзанд туғилгани шукронасига бериладиган зиёфат. Уни чақалоқ 7, 14 ёки 21 кунлик бўлганда қилиш яхши. Бунга имкони бўлмаганлар хоҳлаган вақтда бажарсалар ҳам бўлаверади. Унинг ҳукми суннат.
|
алайҳир раҳма
|
у кишига раҳмат бўлсин. Авлиёлар номи тилга олинганда айтиладиган ибора.
|
алайҳиссалом
|
у кишига саломлар бўлсин. Пайғамбарлар номи тилган олинганда айтиладиган ибора.
|
алам
|
аломат, белги, байроқ. Дард, қайғу, ғам, кулфат, фалокат, мусибат.
|
аламбардор
|
байроқдор, ялавбардор; дин илмларининг пешвоси, эргашишга ҳақли зот.
|
аллома
|
энг билағон олим, илм-фаннинг бир ёки бир неча соҳасини мукаммал эгаллаган.
|
Аллоҳ
|
ўзбек тилида Тангри, форс-тожик тилида Худо дейилади. Аллоҳ лафзи деярли барча тилларда қўлланилади.
|
валлоҳу аълам
|
Аллоҳ билувчи
|
алҳамдулиллаҳ
|
Аллога шукур.
|
амал
|
иш, фаолият, ҳаракат.
|
амин
|
ишончли, ҳалол, тўғрисўз.
|
амир
|
фармон берувчи, бошлиқ, ҳукмдор, пешво, раис, бек.
|