Бўлимлар
Атама номи Атама
муттасил узлуксиз, кетма-кет, орага ровийлардан бирор киши тушиб қолмаган ҳадислар санади.
муттафақун алайҳ Имом Бухорий ва имом Муслимлар биргаликда ривоят қилган ҳадислар.
муфаққиҳ фақиҳ.
муфассир Қуръони Каримни шарҳлаш ва тафсир қилишда мутахассис. Баён қилувчи
муфтий фатво берувчи, диний масалаларда қарор чиқарувчи, шариат пешвоси.
муҳаддис ҳадис ривоят қилувчи; ҳадис рофийларига берилган хос номлардан бири бўлиб, ҳадисларни тўплаш, саралаш ва шарҳлаш билан шуғулланган олим.
муҳаққиқ ҳақиқатга чиқарувчи, маълумотларнинг тўғри-нотўғрилигини аниқлаб, исботлаб берувчи.
муҳожир Макка фатҳига қадар Муҳаммад алайҳиссаломга эргашиб Маккадан Мадинага кўчиб борган мусулмонлар.
мухтасар қисқартирилган, лўнда баён қилинган, ихчам.
мушрик Худога шерик берган. Кўпхудоликнинг араб қабилалари ўртасида, Ислом вужудга келишидан олдин кенг тарқалган содда шакли. Мушриклар турли нарсаларга: тош, бут, ҳайкал, сурат, ҳайвон... ибодат қилишган.
муъжам муҳаддис ҳар бир устозидан ривоят қилган ҳодисаларни бир жойга келтириб жамланган
муътазилий 8–асрда араб халифалигида вужудга келган, мусулмонлардан ажралиб чиққан оқим.
мўъжиза ақлни ожиз қолдирувчи ҳодиса.
Набий пайғамбар, илоҳий хабар келтирувчи, Аллоҳнинг фармойишини инсонларга етказиб берувчи воситачи шахс.
назар аҳли мушоҳадаги асосланган мулоҳаза, назарий қараш аҳли.